жароҳат олганлар сони элликтага етди. Салом ўлдирилди, яҳудийларга бошчиликни Ҳорис ибн Абу Зайнаб қўлга олди. У озуқалар жойлаштирилган Ноим қалъасидан мусулмонларга ҳужум қилиш учун аскарлари билан чиқди. Бану Хазраж уларга қақшатқич зарба бериб, орқага чекинишга мажбур қилди. Мусулмонлар Хайбар қалъаларини қаттиқ қамал қилишди. Яҳудийлар мудофаа қилишга жонларини аяшмади. Кунлар ўтди. Кейин Расулуллоҳ с.а.в. Абу Бакрни Ноим қалъасини фатҳ қилиш учун юбордилар. Абу Бакр у ерга бориб, жанг қилиб фатҳ қилолмай қайтди. Эртасига Умар ибн Хаттобни юбордилар. У ҳам фатҳ қилолмади. Шунда Расулуллоҳ с.а.в. дедилар: «Эртага байроқни Оллоҳ ва Расулини яхши кўрадиган, Оллоҳ ва Расули ҳам яхши кўрадиган кишига бераман. Оллоҳ унинг қўли билан фатҳ қилади. У жангдан қочадиган киши эмас». Эртасига ҳузурларига Алий ибн Абу Толибни чақирдилар, кейин унга дедилар: «Бу байроқни олиб бор. Оллоҳ Таоло сенга фатҳ бергай». Алий байроқни олиб қалъани фатҳ қилиш учун кетди. У қалъага яқинлашганда унга яҳудийлар қарши чиқишди. Алий улар билан жангга киришди. Бир яҳудий унинг қалқонига уриб, қўлидан тушириб юборди. Алий қалъа ёнида турган бир эшикни қўлига олиб, уни ўзига қалқон қилиб олди ва жанг қилиб, қалъани фатҳ қилгунча қўлидан туширмади. Кейин эшикни кўприк қилди ва мусулмонлар унинг устидан ўтиб, қалъа ичкарисига кирдилар. Ноим қалъасидан кейин мусулмонлар бирин-кетин бошқа қалъаларни ҳам фатҳ қилиб, Ватиҳ ва Салолим қалъаларига етиб боришди. Булар охирги ва энг мустаҳкам қалъалар эди. Шу ерда яҳудийлар умидсизликка тушишди ва қонларини тўкмаслик эвазига Муҳаммад с.а.в.дан сулҳ талаб қилишди. Расулуллоҳ с.а.в. уларнинг талабларини қабул қилдилар ва уларни фатҳ ҳукми билан Расулуллоҳ с.а.в.га ўтган ўз ерларида қолдирдилар. Уларга ерларда ишлаганлари эвазига чиққан ҳосилнинг ярмини беришни ҳукм қилдилар. Шу билан Хайбар бўйсунди. Кейин Фадак яҳудийлари Хайбарга нима бўлганини эшитиб, қалбларига қўрқув кирди ва жангсиз ўз молларининг ярмини бериш эвазига Расулуллоҳ с.а.в. билан сулҳ тузишди. Расулуллоҳ с.а.в. Мадинага Водий Қуро орқали қайтиш учун тайёрландилар. Йўлда Таймо яҳудийлари урушсиз ва жангсиз жизя тўлашга рози бўлишди. Шу билан барча яҳудийлар Набий с.а.в.нинг салтанатларига бўйсунди. Уларнинг салтанатларига барҳам берилди. Шундай қилиб Расулуллоҳ с.а.в. Арабистон ярим оролидан хотиржам бўлдилар, салтанатлари мустаҳкамланди.
96-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203
|